Рим Папаси Ироққа тарихий ташриф билан келди

Рим Папаси Френсис Жума куни Бағдод аэропортига Ироққа биринчи маротаба ташрифи билан келди ва бу ташриф Корона пандемияси бошланганидан буён Папанинг саёҳатга чиққан биринчи хорижий мамлакатидир. Уни Ироқ Бош вазири Мустафо Козимий кутиб олди. Папанинг ташрифи 3 кун давом этади.

Корона вируси тарқалиши муносабати билан зиёрат пайтида қаттиқ хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш чоралари кўрилган.