САНА: АҚШ кучлари ИШИД кучларини Дайр аз-Зурга кўчирди

Суриянинг “САНА” агентлиги АҚШ кучлари ИШИДнинг 10 нафар террорчисини вертолётлар орқали Ал-Хасака қишлоғидаги Аш-Шаддадий базасидан Суриянинг шарқидаги Дайр аз-Зур чўлига олиб борганини хабар қилди.

Маҳаллий манбаларнинг агентликка айтишича, ўнта террорчи Америка кучлари томонидан шу ойнинг 26-куни қамоқхонадан Аш-Шаддадийдаги базасига кўчирилган.

Ҳасака шаҳридаги минглаб ИШИД террорчилари яшайдиган Ғувайран маҳалласидаги қамоқхона, ўтган ойлар давомида Америка расмийларининг ташрифларига, шунингдек қамоқхона ичидаги қочиш ва исёнларга гувоҳ бўлган.