Саудия Арабистони Қироллигининг энг кекса муаззини шайх Носир ибн Абдуллоҳ Ал-Ҳулайл душанба куни 118 ёшида вафот этди.
“Ал-байан” газетасининг ёзишича, муаззин Ал-Ҳулайл 80 йил давомида Ал-Афлож вилоятининг Бадиъ туманидаги Ал-Батина масжидида муаззин бўлиб ишлаган.
Шайх Носир ибн Абдуллоҳ Ал-Ҳулайлнинг қариндоши: “У бир қанча йилдан бери касалликдан азият чекиб, масжидга чиқа олмади. Бугун кўрсаткич бармоғини кўтариб, шаҳодат келтириб вафот этди”, деди.