Сенатор АҚШ қўшинларининг Афғонистондан май ойида чиқиб кетишидан хавотирда


АҚШ Сенатининг Халқаро алоқалар қўмитаси раиси, сенатор Боб Менендезнинг айтишича, биринчи май куни АҚШ кучларининг Афғонистондан чиқиб кетиш санасини қайта кўриб чиқиш керак бўлиши мумкин.

“Мен Афғонистондаги тинчлик жараёнининг мақсадга мувофиқлигидан жуда хавотирдаман”, деди у журналистлар билан бўлган йиғилишда ва Толибон 2020 йилда тинчлик келишувида қилинган барча ваъдаларга аниқ риоя қилмаслигини қўшимча қилди.

Унинг таъкидлашича, “Агар разведка маълумотлари Толибон ўз мажбуриятларини бажармаганлигини кўрсатса, мен шахсан ишонаман, чекиниш муддати қайта кўриб чиқилиши керак”.

Ўтган ҳафта АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистон раҳбарларига йўллаган мактубида “яқин бир неча ҳафта ичида” юқори даражадаги учрашувни таклиф қилди.

Январ ойида Сенатда демократлар устунликни қўлга киритгандан сўнг Менендез нуфузли Ташқи алоқалар қўмитасининг раиси бўлди.