Шаҳзода Гарри ва рафиқаси Меганнинг интервьюси 50 миллион мартага яқин томоша қилинди

Буюк Британиянинг шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меганнинг америкалик мухбир Опра Уинфрига берган кенг интервюси 50 миллионга яқин маротаба томоша қилинди.

Сешанба куни кечқурун CBS канали телевизион ёки трансляция медиа платформаларида интервьюни дунё бўйлаб 49,1 миллиондан ортиқ одам томоша қилгани ҳақида хабар берди.

Тармоқнинг таъкидлашича, интервью томошабинлари сони ҳали ҳам кўпаймоқда, бу интервью жума куни Қўшма Штатлардаги телевизион каналларда қайта намойиш этилишини тасдиқлади.

CBS аввалроқ АҚШда ўтган якшанба куни бўлиб ўтган интервьюни томоша қилган телевизион аудитория 17,8 миллион кишини ташкил этгани ва уни 2020 йил февралида Оскар мукофотини топшириш маросимидан кейин энг кўп томоша қилинган воқеалар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаганлиги ҳақида хабар берган эди.

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган 2020 йил январь ойида қироллик вазифаларини тарк этишди ва ўзларининг биринчи ўғли Арчи билан бирга АҚШнинг Жанубий Калифорниясига мустақил ҳаёт учун ва Британия оммавий ахборот воситаларидан узоқлашиш учун кўчиб кетишди.

Ўтган якшанба куни CBS канали эфирга узатган таниқли америкалик телевидение бошловчиси Уинфри билан уларнинг телевизион интервьюси Британия қироллик оиласида Гаррининг онаси малика Диананинг 1997 йилда вафотидан бери, қиролича Елизавета II бошчилигидаги оилада энг катта инқирозни келтириб чиқарди.

Суҳбат давомида Гарри ва Меган қироллик оиласининг бир аъзосини Арчи ҳақида ирқчи гаплар гапирганликда айблаб, у ўғлининг териси рангидан хавотирда эканлигини айтганини билдиришган.