Трамп: Мен бутун дунёни қутқардим!

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп доктор Энтони Фауси ва ҳукуматнинг тиббиёт бўйича собиқ маслаҳатчиси Дебора Биркснинг миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остига қўйганликда айблаб, ўзининг бутун дунёни сақлаб қолганини айтди.

Трамп ўз баёнотида Оқ уйда бўлганида иккала амалдорни ҳам эътиборсиз қолдирганлигини ва Фауси ва Биркс ўзларининг нотўғри тавсияларини ёпиш учун тарихни қайта кашф қилишмоқчи бўлишгани, хайриятки уларнинг таклифларини рад этганини билдирган.

У қўшимча қилиб: “Улар мамлакатимизни Хитой ва бошқаларга очиқ қолдирадиган ва вакцина мавжуд бўлишига қарамай, миллионлаб инсонларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган ёмон сиёсий қарорларга эга эдилар”, деган.

Трамп яна шундай деди: “Биз Америка вакциналарини рекорд даражада, тўққиз ой ичида ишлаб чиқдик ва бу бутун дунёни сақлаб қолди”.