Трамп республикачилар партиясидан маблағ йиғиш учун унинг исмидан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилди 

Доналд Трамп республикачилар миллий қўмитаси ва бошқа партиявий ташкилотлардан маблағ йиғиш ишларида унинг исмидан фойдаланишни тўхтатиш кераклигини айтган.

Трампнинг импичменти учун овоз берган республикачилар учун маблағ йиғиш пайтида унинг номидан фойдаланган Миллий республика Конгресс қўмитаси (NRCC) ва Миллий республика сенатор қўмитаси (NRSC) каби органлар Трампнинг ғазабини қўзғаган.

Республикачи Лиз Чейни 6 январь куни Капитолийдаги ғалаённи қўзғатгани учун Трампнинг иккинчи импичментини қўллаб-қувватлаган 10 республикачи вакиллар орасида энг каттаси эди. У сайланган мансабдорлар томонидан норозиликларга дуч келди. Импичмент учун овоз берган бошқалари ҳам қаршиликларга дуч келишмоқда.