Трюдо: Коронавирусга қарши 3 миллион кишини эмладик

Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат бўйлаб коронавирусга қарши 3 миллион кишига эмланганини эълон қилди.

“Кўпроқ дозалар келиб, эмлаш марказлари очилиши билан бу рақам кўпайишда давом этади. Бугун Монреалда мен ушбу марказлардан бирига ташриф буюриб, хавфсизлигимиз учун ушбу саъй-ҳаракатларда иштирок этганларга миннатдорчилик билдирдим”, – деди Трудо ўз твитида.

Коронавирус пандемияси ривожланишини кузатувчи World Meter веб-сайтининг маълумотларига кўра, Канададаги коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 909 157 кишини, ўлимлар сони эса 22 463 кишини ташкил қилади.