Туркия кузгача коронавирусга қарши 50 миллион кишини эмлашни режалаштирмоқда

Пайшанба куни Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Хўжанинг сўзларига кўра, унинг мамлакати кузгача 50 миллион инсонни Ковид-19га қарши эмлашни режалаштирмоқда.

Фахруддин Хўжанинг ушбу баёноти кунлик юқтириш ҳолатлари жорий йил бошидан буён энг юқори даражага кўтарилганидан кейин янгради.

 Аҳолиси 83 миллион кишини ташкил этган Туркиядаги коронавирус вакцинасини олганлар сони 14 январ куни Хитойнинг “Синовак” вактсинаси билан эмлаш кампаниясини бошлаганидан бери 10,56 миллион кишига етди.

Чоршанба куни Туркияда сўнгги 24 соат ичида 67 та ўлим ва 14,556 та янги коронавирус касаллиги қайд қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан тузалиб кетганлар сони 2 миллион 649 минг 862 кишини ташкил этганини маълум қилди.

Корона пандемиясининг ривожланишини кузатишга ихтисослашган World Meter веб-сайтининг маълумотларига кўра, Туркияда коронавирус ҳолатларининг умумий сони 2 821 943 кишини ва ўлимларнинг умумий сони 29 227 кишини ташкил этган.