Туркия Марказий банк раиси лавозимидан четлаштирилиши лиранинг 13 фоизга пасайишига олиб келди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг кутилмаганда Марказий банк раиси Нажи Ағбални лавозимидан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг, Туркия лираси Осиёдаги дастлабки савдоларда 13 фоизга тушиб кетди.

Жума куни 7.2185 да бўлган лира, долларга нисбатан тахминан 8.36 га тушди. Одатда бундай дастлабки операциялар кичик ликвидлик билан амалга оширилади ва катта ҳаракатларга дучор бўлади. Таҳлилчилар сотувлар бўлишини кутишган эди.

Пайшанба куни фоиз ставкасини 200 базавий пунктга кўтарганидан сўнг валюта 3 фоизга кўтарилди, бу собиқ раис Нажи Иқбол даврида марказий банкнинг ишончлилигини оширди. Аммо фоиз ставкасининг кўтарилишини танқид қилган Эрдўған якшанба куни эрталаб собиқ банкир Шиҳаб Кавчи ўғлини раис этиб тайинлади.