Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси етакчилигига Эрдўған номзодини илгари сурди

Бугун, чоршанба куни Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партиясининг 7-умумий қурултойида партия раислигига президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон номзоди кўрсатилди.

Умумий қурултой Туркия пойтахти Анқарада “Туркия учун ишонч ва барқарорлик” шиори остида ишини бошланди.

Қурултойда партиянинг бошқарув кенгашининг янги аъзолари ҳам сайланди. Уларнинг сони аввалги 50 нафардан 75 нафарга кўпайтирилди.

Бугунги ҳукмрон партия сифатида давлатнинг асосий сиёсатини юритиб келаётган “Адолат ва тараққиёт” партияси 2023 йилда нишонланадиган Туркия республикасининг 100 йиллигига бағишланган режаларини ҳам белгилаб олади.