Вашингтон Афғонистонда ўтиш даври ҳукуматини тузишни таклиф қилмоқда

Афғонистон бўйича АҚШ томонидан тайёрланган тинчлик режасига кўра, янги конституция бўйича келишувга эришилгунча ва мамлакатда унинг асосида сайловлар ўтказилгунча амалдаги ҳукумат ўрнига ўтиш даври ҳукуматини тузиш керак.

Рейтерс хабар беришича, АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод ўтган ҳафта “тинчлик ўтиш ҳукумати”ни тузиш таклифини Афғонистон президенти Ашраф Ғани, мухолифат раҳбарлари, фуқаролик жамияти раҳбарлари ва Толибон музокарачиларига етказган.

Таклиф этилаётган режага биноан, ўтиш даври ҳукумати даврида миллий парламент толибон аъзолари таркибига кенгайтирилиши ёки сайловлар тугагунга қадар тўхтатилиши мумкин эди.

Режада, шунингдек, Афғонистон бошқа мамлакатларга таҳдид солувчи террорчиларни яшириш ёки ўз ҳудудида террорчилик билан боғлиқ фаолиятга йўл қўймаслиги, “Толибон” ҳаракати қўшни мамлакатлардаги пистирмаларидан ва ҳарбий алоқалардан воз кечиши кераклиги белгилаб қўйилган.

АҚШ президенти Жо Байденнинг янги маъмурияти Афғонистон тинчлик музокараларини 1 майгача, аниқроғи охирги 2500 америкалик аскар ўтган йили февраль ойида Толибон ва аввалги Трамп маъмурияти ўртасида имзоланган шартномага биноан Афғонистонни тарк этиши керак бўлган пайтгача қайта тикламоқчи.

АҚШнинг янги давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Афғонистон раҳбарларига ёзган мактубида “тинчлик битимини якунлаш учун” яқин келажакда Туркия юқори даражадаги учрашув ўтказишини таклиф қилди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Биз ҳеч қачон ўтиш даври ҳукуматини конференция ёки сиёсий келишув орқали қабул қилмаймиз” дея ўтиш даври ҳукумати учун ўз лавозимидан кетишни рад этади.

Толиблар эса, отишни тўхтатиш ва сайловлар ўтказишни рад этмоқда. Ҳаракат раҳбарларидан бири, ҳаракат аъзолари ўтиш даври ҳукуматига қўшилмайди, аммо улар ҳукумат тузишга қарши эмасликларини айтган.

АҚШ лойиҳасига кўра барча этник гуруҳлардан вакилларни киритилишини алоҳида ҳисобга олган ҳолда ижро этувчи маъмуриятни ўз ичига олган ўтиш даври ҳукумати тузилиши керак.