Вашингтон Мянмар мудофаа ва ички ишлар вазирликларини қора рўйхатга киритди

АҚШ Савдо вазирлиги Мянмардаги Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларига норозилик намойишларидаги тўқнашувларда бир қанча одамларнинг ўлгани фонида санкциялар қўлланилишини эълон қилди.

АҚШ департаменти баёнотида айтилишича, Мянмардаги тўнтариш туфайли мамлакатда яна иккита шахсдан ташқари, икки вазирликка нисбатан санкциялар қўлланилди.

АҚШ 23 феврал куни Мянмар ҳарбий раҳбарларига қарши санкциялар жорий қилди. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Қўшма Штатлар Мянма ҳарбий маъмурларига қарши кўпроқ чоралар кўради.

Мянмарда норозилик намойишлари 1 февраль куни ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери давом этмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашув 50 дан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келди.