Хитой коронавирус манбаси борасидаги текшириш натижаларини эълон қилди

Жума куни Хитой расмийлари Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилиниши узоқ кутилган ҳисоботдан олдин Ковид-19нинг келиб чиқиши бўйича олиб борилаётган изланишлар натижалари ҳақида маълумот беришди.

“Бизнинг мақсадимиз – очиқлигимиз ва шаффофлигимизни намойиш этиш. Хитой пандемия билан шаффоф курашди ва яширадиган ҳеч нарсаси йўқ”, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Янг Тао.

Бир неча бор қолдирилган ҳисобот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро экспертлар гуруҳининг шу йил бошида Хитойнинг марказий Ухан шаҳрига ташрифи натижаларига асосланган бўлиб, у ерда янги коронавирус вируси билан касалланганлар биринчи марта 2019 йил охирида рўйхатга олинган.

Хитой жамоаси аъзоси ва Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази директори ўринбосари Фенг Зи Жианнинг айтишича, мутахассислар вируснинг Уханга етиб келишининг тўртта вариантини муҳокама қилишган.

Бу вариантлар қуйидагилардир:

  • Вирусни олиб юрган кўршапалак одамга юқтирган;
  • кўршапалак сут эмизувчи ҳайвонга юқтирган, у эса, одамларга юқтирган;
  • музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари орқали;
  • Ухандаги вирусларни ўрганиш лабораториясидан.

Мутахассислар чуқур муҳокамадан сўнг тахминлар бўйича овоз беришди ва ҳайвонлар орқали юқиш ёки совутилган озиқ-овқат орқали юқиш вариантларига тўхталишди.

Фенгнинг айтишича, вируснинг лабораториядан келиб чиқиши эҳтимолдан йироқ.