Хитой коронавируснинг келиб чиқишини излаш бўйича ЖССТ билан ишлашда давом этади

Хитой пайшанба куни, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан 2019 йил декабрида Хитойда пайдо бўлган коронавируснинг келиб чиқишини излашда давом этишини тасдиқлади.

Хитой бош вазири Ли Кетсян Хитой КОВИД-19 келиб чиқишини аниқлаш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ишлашни давом эттиришини айтди.

Хитой парламентининг йиллик сессияси якунлари бўйича пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ли “Хитой фактларга асосланган ҳолда ва очиқ, ошкора ва кооператив ёндашув билан ҳаракат қилди”, деди.