Хитой ва АҚШ иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар

Хитой-АҚШ стратегик мулоқотида қатнашган Хитой қўмитаси, икки томон иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришганлигини эълон қилди.

Учрашувдан кейинги баёнотида Хитой томони Хитой ва АҚШ иқлим ўзгаришига қарши курашда мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга тўла содиқ эканликларини айтди.

ХКП (Хитой коммунистик партияси) Марказий Қўмитаси Сиёсий Бюроси аъзоси, ХКП Марказий Қўмитаси Ташқи алоқалар қўмитаси директори Ян Цзечи жума куни Хитой ва АҚШ ўртасидаги юқори даражадаги стратегик мулоқотлар самимий, конструктив ва фойдали бўлганлигини айтди.

Яннинг таъкидлашича, Хитой ўзининг миллий суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш манфаатларини қатъиян ҳимоя қилади ва Хитойнинг ривожланиши ва ўсишини тўхтатиш мумкин эмас.

Хитой-АҚШ стратегик мулоқоти 18-19 март кунлари Анчораге (Аляска)да АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан, шунингдек, ХКП Марказий қўмитаси ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Ян Цзечи ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И иштирокида бўлиб ўтди.