Япониянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Катсухито Такахаши билан музокаралар ўтказилди

2021 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Катсуҳито Такаҳаши билан онлайн шаклда музокаралар ўтказди.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Япониянинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш ва афғонлараро тўғридан-тўғри мулоқотни олиб боришга қаратилган саъй-ҳаракатлар борасида фикр алмашдилар.

Япония томони узоқ йиллардан бери давом этаётган афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатнинг минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви бўйича Ўзбекистон раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни юқори баҳолади.

Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг устувор йўналишлари борасида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Япониянинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

mfa.uz