38 ёшли Воса Османи-Садриу Косовонинг иккинчи аёл Президентига айланди.

Косовонинг янги сайланган раҳбари Османи-Садриу ўз вазифасига киришди  

У мамлакатнинг энг ёш лидери сифатида тарихга кирмоқда. Шунингдек, дунё миқёсида энг ёш президентлар рўйхатидан ўрин олмоқда.

Анжуманда Косово президенти вазифасини вақтинча бажариб келган Глаук Конюфка мамлакат конституциясини янги раҳбарга тақдим этди. CОВИД-19 пандемияси туфайли ортиқча расмий маросимлар ўтказилмади.