“Алибаба” Хитойда рақобат бўйича айблов билан 2,8 миллиард доллар жаримага тортилди

Дунёдаги энг йирик электрон тижорат компанияси бўлган Алибаба Груп шанба куни рақобатга зид ишлари учун хитойлик регуляторлар томонидан 18,3 миллиард юан (2,8 миллиард доллар) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳукмрон Коммунистик партия тез ривожланаётган технологик соҳалар устидан назоратни кучайтириши билан боғланмоқда.

саноат молия, соғлиқни сақлаш хизматлари ва бошқа нозик соҳаларда кенгайиб бораётган бир пайтда Партия раҳбарлари Хитойнинг энг йирик интернет-компаниялари, жумладан “Алибаба”нинг устунлигидан хавотирда. Партия бу йил монополияга қарши чоралар кўриш, айниқса технологик соҳаларда устувор вазифа эканлигини таъкидламоқда.

Алибаба ўз платформаларидан фойдаланадиган ва товарларнинг “эркин айланишига” тўсқинлик қиладиган чакана савдо субъектлари томонидан рақобатни чеклаш учун “устун мавқеини суиистеъмол қилгани” учун жаримага тортилди, дея хабар қилди бозорни тартибга солиш бўйича давлат бошқармаси. Унда айтилишича, жарима компаниянинг 2019 йилдаги 455,712 миллиард юан миқдоридаги (69,5 миллиард доллар) савдосининг 4 фоизига тенг.