Америкага сафар чекловига истиснолар белгиланди

АҚШ Давлат департаменти сешанба куни талабалар, журналистлар ва баъзи академиклар ҳамда инфратузилмаларга муҳим ёрдам берадиган шахсларга АҚШга кириши мумкинлигини эълон қилди.

АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида: “Давлат департаментининг Қўшма Штатларга қонуний саёҳат қилишни осонлаштириш бўйича мажбуриятига мувофиқ, давлат котиби Энтони Блинкен миллий манфаатлар нуқтаи назаридан амалдаги саёҳат чекловларига бир неча истисноларни жорий қилишга қарор қилди.

Кузда ўқишни бошлашни истаган талабалар ва баъзи бир академиклар, журналистлар ва КОВИД-19 чекловларидан зарар кўрган мамлакатлардан инфратузилмани қўллаб-қувватловчи шахслар чекловдан истисно қилинади. Бунга Бразилия, Хитой, Эрон ёки Жанубий Африкадан бўлган талабгорлар киради”, дейилади баёнотда.