Америкалик коронавирусга қарши тасодифан икки хил вакцина қабул қилди

Ню-Хемпширлик киши тасодифан “Ковид-19″га қарши икки хил вакцинани қабул қилди. Соғлиқни сақлаш мутахассислари ҳозирча унинг соғлиги жойида эканини тасдиқлаган.

WMUR 9 канали маълумотларига кўра, АҚШнинг Ню-Хемпшир штатидаги Лемпстер шаҳридан Крейг Ричардс аввал Индиана штатида Модерна вакцинасини олган.

Тўрт ҳафта ўтгач, у эмлашнинг давомини олиш учун келганида, унга тасодифан Пфайзер вактсинасини укол қилишган.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари америкаликларни икки компаниянинг дозаларини аралаштиришдан огоҳлантирса-да, Ню-Хемпшир штати соғлиқни сақлаш расмийлари Ричардснинг соғлиғига хатар йўқлигини таъкидламоқда.

WMUR 9 маълумотларига кўра, Ричардс Модерна вакцинасининг биринчи дозасини 16 март куни олган. Тўрт ҳафта ўтгач, 13-апрел, сешанба куни у иккинчи дозасини қабул қилиш учун ўша жойга қайтиб келади, у ерда унга адашиб Пфайзер вакцинасини укол қилишади.