Аполлон 11 астронавти Майкл Коллинз 90 ёшида вафот этди

1969 йилдаги ойга қўниш бўйича Аполлон 11 миссиясининг 3 нафар экипаж аъзоларидан бири Майкл Коллинз 90 ёшида вафот этди. Хабар беришларича у чоршанба куни саратон билан узоқ муддатли курашдан сўнг вафот этган. Унинг охирги кунлари тинч ва оила даврасида ўтган.

Унинг ҳамкасблари Нил Армстронг ва Базз Олдрин ойга қадам босган бўлсалар, Коллинз эса ой орбитасида қолган.

91 ёшли Олдрин миссиянинг ягона омон қолган аъзоси бўлиб қолмоқда.

“Дунёнинг юки елкамизни босди”

Коллинзнинг оиласи берган ўз баёнотида “Майкл ҳар доим ҳаёт қийинчиликларини камтарлик билан енгиб ўтган, унинг сўнгги синовга муносабати ҳам шундай бўлди”, – деб айтди.

“Биз уни жуда соғинамиз. Бироқ, Майк ўз ҳаётидан рози ҳолда яшаб ўтгани инсонни қувонтиради. Биз унинг истагини ҳурмат қилган ҳолда, аза тутмай, у яшаб ўтган ҳаётни нишонламоқчимиз.”

2019 йилнинг 16 июлида Коллинз Флориданинг Кеннеди космик марказига – миссия 50 йил аввал сафарга отланган жойга келди. 39А учиш майдони (Лаунчпад)да туриб экипажнинг ракетаси тарихий миссия ҳамда учиш пайтида бошидан ўтказган ҳиссиётлари ҳақида гапириб берганди.

“Ракетанинг кучли зарбини ҳис қиласиз”, – деди Коллинз НАСА телеканалига. “Бутун вужудингиз титрайди. Сиз бутунлай бошқача ҳиссиётни, ҳақиқий кучни ҳис қиласиз.” “Биз елкамизда дунёнинг оғирлигини ҳис қилдик, бизга ҳар бир киши, хоҳ у дўст бўлсин хоҳ душман, кўз тикиб туришини билардик.”

Илк ой сафарининг қаҳрамони

Нил Армстронг ва Базз Олдрин тарихий илк ой сафари давомида эътибор марказида бўлган бўлсаларда, уларнинг ҳамсафари, Майкл Коллинзсиз миссия муваффақиятли якун топмас эди. Нил ва Базз ой юзаси бўйлаб ҳаракатланган бўлсалар, Коллинз ой орбитасида қолди. Лекин, у ойга етиб бориш учун зарур бўлган муҳим манёврларни амалга оширди. НАСАни тарк этганидан сўнг, у сиёсат майдонида қисқа муддат фаолият олиб борди, кейинчалик рассомчилик ва ёзувчилик билан шуғулланган Флорида штатида нафақага чиқди. Коллинз 2019 йил 88 ёшида Твиттерга қўшилган бўлсада, барчанинг диққат марказида бўлиш инсонга завқ бермаслигини айтганди.

Аполлон 11 миссияси ҳақида қисқача

1969 йилнинг 16 июлида Неил Армстронг, Базз Олдрин ва Майкл Коллинз улкан Сатурн V ракетасида Аполлон космик кемасида 11 дақиқадан зиёдроқ вақт ичида орбитага чиқарилган. Тўрт кундан кейин Армстронг ва Олдрин ой юзасига оёқ қўйган биринчи одамларга айланди. Коллинз миссия давомида модул ичида қолди.

Армстронгнинг телевидинения орқали дунё узра жаранглаган сўзлари тарихга кирди: “Бу инсон учун бир кичик қадам, инсоният учун эса улкан қадам.” Лойиҳа устида 400 000 нафар ходим ишлаган, дастур ҳаражати эса  25 миллиард долларни ташкил этган. Экипаж 24 июль куни ерга қайтиб Тинч океанига қўндилар. Дунё бўйлаб тахминан 650 миллион киши ойга қўниш миссиясини тўғридан-тўғри томоша қилдилар. АҚШ учун ушбу муваффақият дунё жамоатчилигига ўз кучини намойиш этишга ёрдам берди.