АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ходимлари суданликлар билан Рамазонда ифторлик тайёрлашди

Сешанба куни АҚШнинг денгиз пиёда аскарлари Хартумдаги АҚШ элчихонасида ихтиёрий равишда суданликлар билан Рамазон ойида ифторлик дастурхонини тайёрладилар.

Ушбу ташаббусга суданлик бир қатор ташкилотларнинг кўнгиллилари киради, улар: “Басмату Хайр”, “Эҳсонга ҳисса қўш” ва “Боб ал-Ҳаваиж” ташкилотлари. Бу тадбир Рамазон ойи давомида ҳар куни давом этиб, 1500 дан зиёд кишига ифторлик тарқатилади.

Судан пойтахтнинг тўққиз мавзесига тарқатиш мўлжалланган автомобилларнинг асосий марказидан озиқ-овқат ва шарбатларни юклашда АҚШ денгиз пиёдалари суданлик ёшлар билан ёнма-ён ишлашди.