АҚШ Президенти Жо Байденнинг Рамазон табриги

Байден ўзининг ёзма баёнотида: “Мен ва рафиқам Жилл АҚШдаги ҳамда бутун дунёдаги барча мусулмонларга энг самимий тилакларимиз ва табрикларимизни йўллаб қоламиз. Рамозон ойи қутлуғ бўлсин”,- дея табрик сўзларини бошлаган. У бу йил пандемия сабабли қийин бўлганини, мусулмонлар бир жойга йиғилиб ифторлик дастурхонларини уюштира ололмаётганликлари ҳақида гапириб: “Фақат мусулмонларгина ушбу ойни янги орзу умидлар билан бошлашмоқда”,- деб ўзининг илиқ муносабатини билдирган.У америклалик мусулмон ҳалқи таркиб топган кундан буён мамлакат янада бойиб бораётганини таькидлаб: ” Мусулмонлар вакцинация яратилишида жуда катта роль ўйнадилар. Энг олди тиббиёт билимдонлари сифатида, СОVID-19га қарши курашишимизда бизга рахбарлик қилишди”,-дея миннатдорлик ҳисларини баён этган.

“Америкада ҳеч бир инсон ўз эьтиқоди туфайли қўрқув ичра яшамаслиги керак”

Мусулмонлар таълим, жамоат ишлари ҳамда тадбиркорликда биринчилардан эканликларига ишора қилиб: “Фақат мусулмонларгина ҳамон безорилик зулм ва нафрат остида қолмоқдалар. Бу мутлақо нотўғридир. Биз бунга нуқта қўйишизмиз керак. Бундай нарса қабул қилинмайди. Америкада ҳеч бир инсон ўз эьтиқоди туфайли таҳлика ичида яшамаслиги керак”,- деган. Ва шунингдек у ҳокимиятга келган кундан бошлаб, айрим мусулмон мамалакатларига саёҳат қилиш учун қўйилган тақиқларга чек қўйганидан фаҳрланишини таъкидлаб сўзларини қуйидагича давом эттирган: “Мен инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттираман, жумладан, Хитойдаги уйғурлар, Мянмадаги роҳинжа мусулмонлари ва бутун дунёдаги мусулмонларни ҳимоям остига оламан.” дея ишонч билдирган. Бахтли кунлар ҳали олдинда эканлигини таькидлаб, Қуръони каримдан: “Аллоҳ осмон ва ернинг нуридир”, оятини келтирган.

Байден, келгуси йил рафиқаси Жилл билан одатдагидек Оқ уйда, барчанинг кўз ўнгида  табрик йўллашларини интиқлик билан кутишаётганини айтиб сўзларини якунлаган.