АҚШ шошилинч чора сифатида муҳожир оилаларни меҳмонхоналарда сақлайди

АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтаётган мигрантлар сонининг кўпайишига чора сифатида мигрантлар оилалари Феникс минтақасидаги меҳмонхоналарга жойлаштирилади, дея хабар беради расмийлар жума куни.

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати жануби-ғарбий чегарада, шу жумладан Чандлер ва Фениксда жойлашган бир нечта меҳмонхоналарни шу мақсадда олади, дейилади хабарда. Чандлер – Фениксдан 150 миля (241 километр) узоқликда жойлашган шаҳардир.