АҚШ Вакиллар палатаси дин асосида АҚШга киришни тақиқлашга қарши қонун лойиҳасини қабул қилди

АҚШ Вакиллар палатаси президентнинг иммиграцияни назорат қилиш бўйича кенг ваколатларини чеклайдиган “Тақиқламаслик тўғрисидаги қонун” деб номланган қонунни қабул қилди, чунки бу диний мансубликка асосланган ҳар қандай фармонни тақиқлайди.

Қонун лойиҳаси 218 овоз билан (208 га қарши овоз) билан қабул қилинди. Энди АҚШ Конгресси ушбу қонунни тасдиқлаши керак.

Республикачилар эса, иммиграция назорати юмшатилмаслиги, балки қаттиқроқ бўлиши керак, деган фикрда қонун лойиҳасига қарши чиқишди.

Вакиллар палатаси томонидан иммиграция ва бошқа мавзуларда қабул қилинган қонун лойиҳалари Сенатда жиддий тўсиқларга дуч келади.

Аммо демократларнинг таъкидлашича, улар Американинг собиқ президенти Доналд Трампнинг кунларига қайтолмайди, у президентлик пайтида мусулмонларнинг Қўшма Штатларга киришига тўлиқ тақиқ қўйишга чақирган ва кейин буни амалга оширишга интилган эди.

2017 йил январ ойида Трамп аксарияти мусулмон бўлган 7 мамлакат фуқароларига киришни тақиқлади ва кейинчалик тақиқни ўзгартириб, Шимолий Корея каби баъзи мусулмон бўлмаган мамлакатларни ҳам қамраб олди, аммо АҚШнинг янги президенти Жо Байден бу тақиқни бекор қилди.