АҚШ Вакиллар Палатаси Вашингтонни 51-штатга айлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз берди

Пайшанба куни АҚШ Вакиллар Палатаси Вашингтонни 51-штатга айлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга овоз берди.

Қонун Вашингтонни АҚШнинг 51-штати деб тан олади, гарчи ушбу қонун қабул қилиниши иккига бўлинган Сенатда муваффақиятсиз бўлиши мумкин.

Қонун партия йўналишлари бўйича 216 овоз ёқлаб, 208 қарши овоз билан қабул қилинди, республикачилар эса овоз бермадилар.

Демократларнинг Вашингтонни 51-штатга айлантириш ҳақидаги орзулари, сўнгги ўн йил ичида биринчи марта ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни назоратга олганларидан сўнг амалга ошди.

Вакиллар Палатаси 2020 йил июнь ойида “Вашингтон Дуглас Ҳамдўстлиги” деб номланган янги штатни қабул қилишга рухсат берувчи қонунни қабул қилишга муваффақ бўлди, бунда федерал округлар ва ёдгорликлардан ташқари барча округ ерлари штат таркибига кириши, Сенатда икки вакил ва Вакиллар Палатасининг битта аъзоси ундан вакил бўлиши белгиланган эди. Аммо қонун республикачилар томонидан назорат қилинадиган Сенатда ўтмади.

Америка пойтахти Вашингтон, АҚШда ўзига хос мақомга эга, чунки у битта штатга тегишли эмас, аксинча Виржиния ва Мериленд штатларининг бир қисмини ўз ичига олади ва у ҳам тўғридан-тўғри федерал ҳукумат назорати остида бўлиб, ҳеч қайси штатга бўйсунмайди. Шаҳар ҳокими ва муниципал кенгашига эга бўлса-да, Конгресс шаҳар устидан юқори ҳокимиятга эга ва маҳаллий қонунларни бекор қилиши мумкин.