АҚШда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра CОVID-19 билан касаланган ҳар 50 кишининг бирида ишемик касаллиги аниқланган

Lancet Psychiatry номли тиб журналида чоп этилган хабарга кўра, коронавирусга чалинган ҳар 3 кишидан бирида асаб касалликлари кузатилган.

АҚШда коронавирусга йўлиққан 236 киши билан амалиёт олиб борилган бўлиб, CОVID-19га чалинганларнинг 34% фоизида касалланишдан кейинги 6 ой ичида неврологик ёки психологик муаммолар аниқланган. Касалланганларнинг  17% фоизига депрессия 14% фоизига руҳий тушкунлик ташхиси қўйилган.

CОVID-19билан шифохонага ётқизилганларда эса неврологик касалликлар кўпроқ кузатилган

Ҳар 50 кишининг бирида мия қон томирининг сиқилиши туфайли келиб чиқадиган қон етишмовчилиги натижасида ишемик касаллиги вужудга келган.