АҚШнинг ҳарбий делегацияси Ўзбекистонда

АҚШ Марказий қўмондонлиги Стратегик режалаштириш ва сиёсат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бригада генерали Дюк Пирак бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда.

Бу ҳақда ЎзАга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида хабар берилди.

Ташриф давомида Дюк Пирак Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов билан учрашди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик ва ҳарбий ишлар соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ташрифнинг кейинги кунларида делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида жойлашган ўсмирлар мутахассисларини тайёрлаш маркази фаолияти билан танишадилар, шунингдек шаҳарнинг тарихий қисмидаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қиладилар.