“Аср фирибгари”нинг ўлими

“Аср фирибгари” ва “Уолл-стрит биржаси қироли” сифатида танилган Бернард Мейдофф (82 ёш) АҚШ қамоқхоналаридан бирида вафот этди.

АҚШ расмийлари Мейдоффнинг Шимолий Каролина Федерал резерв тиббиёт марказида вафот этганини тасдиқладилар.

Бернард Мейдофф дунё ва АҚШ тарихидаги энг йирик тан олинган молиявий фирибгар, Насдақ фонд биржасининг асосчиларидан бири, инвестициялар бўйича маслаҳатчи, молиячи, тадбиркор ва америкалик банкир бўлган.

2009 йилда Мейдофф 64,8 миллиард долларлик минглаб одамлар иштирокидаги фирибгарликда айбланиб, 150 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва бу иш “Понзи” номи билан танилган.

Мейдоффнинг мижозларига қилган ҳийла-найранглари, янги инвесторларнинг пулларини эски мижозларнинг даромадларини тўлашга йўналтиришдан олдин, уларга ўз пулларининг барқарор ва юқори даромад беришини ваъда қилган.