Австралиялик оила тайёр озиқ-овқат ичидан тирик илонни топишди

Сиднейнинг Момсман шаҳрида яшовчи австралиялик оила, таниқли “Алди” дўконидан сотиб олган салат пакети ичида тирик илонни кўриб қўрқиб кетишди.

“Илон қўзғалиб, тилини чиқараётганди, – деди Александр Уайт. – Аслида айнан унинг тили менга унинг улкан қурт эмаслигини билдирди”.

Уйда озиқ-овқат маҳсулотларини тушириш пайтида улар илонни кўриб қолишди. Оила ёввойи ҳаётни сақлаб қолиш ташкилотига мурожаат қилди. Ташкилот бу илон Австралияда энг заҳарли ва агрессив илон турларидан бири эканлигини тасдиқлади.

Илоннинг узунлиги қарийб 20 см бўлган ва супермаркетдаги музлатгичдаги озиқ-овқат шкафидаги салат пакетида тинч ухлаб ётган.

Уайтнинг айтишича, кичкина илон жуда ёқимтой кўринган, у ва унинг рафиқаси Амели Нейт бир мунча вақт уни видеога олиб, мутахассисларнинг ёрдамини кутишган.