БАА Бурж Халифани Ҳиндистон байроғининг ранглари билан ёритди

Бирлашган Араб Амирликлари Дубайдаги Бурж Халифани Ҳиндистон байроғи рангида ёритди. Бу коронавирусга чалиниш  рекорд даражага етган Ҳиндистонга ҳамдардлик мақсадида қилинди.

Бирлашган Араб Амирликлари коронавирус пандемияси қаршисида Ҳиндистон Республикасининг ёнида эканини, пандемия хавфининг кучайишини бартараф этиш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини ва ҳозирги соғлиқни сақлаш шароитида у билан тўлиқ бирдамлигини билдирди. Ҳиндистонда якшанба куни бир қатор 24 соат ичида 350 минг киши коронавирус юқтирган.

Якшанба куни БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги Ҳиндистон ҳукумати ва халқига пандемия қурбонлари учун ҳамдардлик билдирди.

Вазирлик БАА ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳурмат, англашув, ҳамкорлик ва умумий манфаатлар тенглигига асосланган тарихий ва стратегик дўстликнинг чуқурлигини тасдиқлади. Шунингдек, Ҳиндистон ушбу қийин даврни энг қисқа вақт ичида енгиб ўтишига умид билдирди.