BAFTA мукофоти ўз совриндорларини тақдирлади

Британия кино ва телевизйўн санъат академияси BAFTA томонидан ташкиллаштирилган 74-BAFTA мукофотининг совриндорлари аниқланди.

Совринларни топшириш маросими Лондонда ўтказилган бўлиб, «Nomadland» (“Кўчмачилар ерлари”) номли фильм 4 йўналишда ҳам биринчиликни қўлга киритди.

Маросим Лондоннинг Royal Albert Hall саройида карантин қоидаларига амал қилинган холда томошабинларсиз кечди.

Ўтган йили фақат оқ танли қатнашчиларгагина ўрин берилиши кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Бу йилги маросимнинг эътиборли жихати шу бўлдики қатнашчиларнинг ярмидан кўпи қора танли эди.

«Nomadland» фильми 4 йўналишда ҳам ғолибликни қўлга киритди. Унга кўра энг яхши фильм, энг яхши режиссёр, энг яхши актриса ва киноматография йўналишлари бўйича мукофотланди.

BAFTA совриндорлари қуйидагилардир:

Энг яхши режиссиёр йўналиши бўйича иккинчи ўринни Хлоя Чжао эгаллади.

Энг яхши актриса Фрэнсис Макдормэнд, Nomadland даги роли учун лойиқ кўрилди.

Энг яхши актёр эса The Father (“Ота”) фильмидаги роли учун Энтони Хопкинс бўлди.

Энг яхши ёрдамчи аёл мукофотини Minari номли фильмидаги роли билан Юн Ё Чжон олди.

Энг яхши ёрдамчи эркак мукофотига эса Udas and the Black Messiah (“Яҳудо ва қора Масиҳ”) даги роли учун Дэниэл Калуя сазовор бўлди.