Байден америкаликларни вакцинанинг иккинчи дозасини ўтказиб юбормасликка чақирди

АҚШ президенти Жо Байден 5 миллиондан ортиқ одам турли сабабларга кўра иккинчи дозани олмаганлиги ҳақидаги маълумотдан сўнг ўз фуқароларини коронавирус вакцинасининг иккинчи дозасини ўтказиб юбормасликка чақирди.

Байден Твиттерда: “Эсингизда бўлсин, агар сиз”Пфайзер ёки “Модерна” вакцинасини қабул қилсангиз, тўлиқ ҳимоя бўлиши учун сизга икки доза керак. Иккинчи дозани ҳам эътиборсиз қолдирманг”.

ОАВга кўра, коронавирус вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланган америкаликларнинг тахминан 8 фоизи (5 миллион одам) турли сабабларга кўра иккинчи дозани олмаган.