Байден АҚШ учун ҳақиқий терроризм ҳақида гапирди

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, бугунги кунда Қўшма Штатлар учун энг хавфли террористик таҳдид – бу оқ танли терроризм.

Байден чоршанба куни конгрессга лавозимга киришганидан бери биринчи нутқида шундай деди: “Биз разведка аппарати хулосаларини эътиборсиз қолдирмаймиз, чунки ҳозирги пайтда мамлакатда энг хавфли террористик таҳдид – бу оқ устунлик терроризми”.

Байден шунингдек, қуролли зўравонликни “АҚШ учун ҳақиқий эпидемия ва шармандалик” деб ҳисоблади ва қуролли зўравонлик АҚШга ҳар йили 280 миллиард доллар зарар келтиришини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, унинг маъмуриятининг ушбу ҳодисага қарши курашиш бўйича таклифи фуқароларнинг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқига зид келмаслигини таъкидлади.