Байден: Биз эришган иқтисодий ривожланиш орқага қайтиши мумкин

АҚШ президенти Жо Байденнинг хабар беришича, март ойида Қўшма Штатлар 7 ой ичида энг кўп янги иш ўринлари яратган, аммо иқтисодий тикланишдаги тараққиёт сустлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Байден жума куни америкаликларга қилган нутқида шундай деди: “Биз ҳали узоқ йўл босишимиз лозим”.

Байденнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги секторидан ташқарида иш топиш имконияти сони март ойида 916 мингга кўпайган ва бу 2020 йил августидан буён энг катта ўсишдир.

АҚШ Президенти қўшимча қилиб: “Ушбу ажойиб янгилик билан бир вақтда мен Америка халқига аниқ ва тўғридан-тўғри баёнот беришим керакки, биз кўп меҳнат билан эришган ривожланиш орқага қайтиши мумкин”, деган.

АҚШ иқтисодиёти “Ковид-19” пандемияси сабабли жуда катта зарар кўрди, чунки 2020 йилда ишсизлик даражаси Буюк Депрессиядан кейин рекорд даражага кўтарилган эди.