Байден G7 ни Шинжон юзасидан Хитойга босимни кучайтиришга ундайди

АҚШ мулозимининг айтишича, Президент Жо Байден G7 давлатларини Шинжон-Уйғур минтақасида мажбурий меҳнат масаласида Хитойга босимни кучайтиришга ундайди.

Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчининг ўринбосари ва АҚШ Миллий иқтисодий кенгаши директорининг ўринбосари Далип Сингх Рейтерс-га берган баёнотида Буюк Британияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида соғлиқни сақлаш, Ковид-19 инқирозига мувофиқлаштирилган иқтисодий жавоб, иқлим ўзгариши ва умумий демократик қадриятларни фаоллаштириш масалалари кўрилишини маълум қилди.

У “G7 олдида турган муаммолардан бири бу биз очиқ ва демократик жамиятларнинг дунёмиздаги асосий муаммоларни ҳал қилиш учун кўпроқ имкониятга эга эканлигимизни ва авторитар тузумларнинг энг яхши йўл эмаслигини кўрсатиш”, деб таъкидлади.

У Хитойнинг мусулмон уйғурлар яшайдиган Шинжон вилоятида инсон ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйганини таъкидлади.

G7 саммити Британияда 11-13 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, Хитой Шинжонда уйғур мусулмонларининг ҳуқуқларини бузиш айбловларини бир неча бор рад этган ва Ғарб давлатлари томонидан санкциялар қўлланилишига жавобан чоралар кўрган.