Байден рафиқасини тиббий муолажага олиб борди

АҚШ президенти Жо Байден биринчи хоним Жил Байден билан бирга Вашингтон марказида тиббий  муолажага борди, дея хабар қилди Оқ уй.

Биринчи хонимнинг офисидаги алоқа бўйича директори Элизабет Александрнинг айтишича, Байден хоним тиббий кўрикдан ёки жарроҳлик амалиётидан ўтганми ёки йўқми, бу ҳақида батафсил маълумот бермаган, балки умумий тиббий муолажадан ўтганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, биринчи хоним муолажани яхши ўтказиб, одатдаги жадвалини давом эттириш учун Оқ уйга қайтиб келган.

Жилл Байден душанба куни Иллинойсга таълим вазири Мигел Кардона билан бирга маҳаллий Sauk Valley Community коллежига ташриф буюрди.