Блумберг: Байден маъмурияти Москвага қарши янги санкцияларни жорий қилиши мумкин

“Блумберг” агентлигининг хабар беришича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти АҚШ сайловларига Россияга аралашувига оид разведка маълумотларини кўриб чиқишни якунлади.

Исми ошкор этилмаслигини сўраган манбалар эҳтимолий чоралар санксиялар ва дипломатик ниқоб остида АҚШда ишлаётган Россия разведка зобитларини чиқариб юборишни ўз ичига олиши мумкинлигини айтди.

Манбалардан бирининг таъкидлашича, АҚШ жавоб санкциялари бир нечта чораларни ўз ичига олиши мумкин, жумладан Россия президенти Владимир Путинга яқин одамларга қарши санксиялар ва Вашингтон сайловларга аралашишда иштирок этган деб ҳисоблайдиган идоралар.

Москва эса, бошқа мамлакатларга нисбатан ҳар қандай зарарли фаолиятни амалга оширганлиги ҳақидаги айбловларни бир неча бор рад этиб, унинг бошқа давлатлардаги сайловларга аралашмаслигини ва киберҳужумларга алоқаси йўқлигини таъкидлаган.