Болқон давлатлари “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан ҳамкорликни бошлади

Маълумотларга кўра Болгария кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси президенти, Европа Иттифоқининг кичик ва ўрта бизнес уюшмаси директорлар кенгаши аъзоси Халачев Веселин Савов, шунингдек, «Болгария-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси, Скопе (Шимолий Македония Республикаси) Туризм ва менежмент университети вакили, м.ф.д. Крастев Тошко Ангеловлар “Ипак йўли” туризм халқаро университетига амалий ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Скопе Туризм ва менежмент университети ва “Ипак йўли” туризм халқаро университети ўртасида ҳамкорлик тамойиллари муҳокама қилиниб, ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, томонлар қўшма академик ва инновацион лойиҳалар, илмий-тадқиқот дастурларини ташкил этиш ва амалга ошириш, семинар ва илмий-амалий конференциялар ўтказиш, Скопе шаҳридаги Туризм ва менежмент университетида “Ипак йўли” университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари стажировка ўташ, шунингдек, таълим, илм-фан ва технологияларни ривожлантириш, илмий алмашишга кўмаклашиш ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш каби асосий йўналишлар борасида келишувларга эришди.

Таъкидланишича, учрашув фақатгина меморандумларни имзолаш билан чегараланмай, “Ипак йўли” университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ташриф буюрган меҳмонлар томонидан сайёр лекция доирасида Болгария Республикаси ва Шимолий Македония Республикасининг сайёҳлик салоҳияти билан ҳам танишишган.

Манба: Uzbektourism.uz