Британия сайлов комиссияси Борис Жонсонга нисбатан расмий терговни бошлади

Британия сайлов комиссияси бош вазир Борис Жонсоннинг Даунинг-стритдаги квартирасини таъмирлаши бўйича тергов ишларини бошлаганини эълон қилди. Таъмирлаш ишлари шахсий эҳсонлар ҳисобидан бўлгани гумон қилинмоқда.

Комиссия қуйидагича тушунтирди: “Биз бир ёки бир нечта қоидабузарликлар содир бўлганлиги ҳақида шубҳа қилиш учун асосли сабаблар борлигига ишончимиз комил. Шунинг учун биз ушбу ишни расмий тергов шаклида давом эттирамиз”.

Ўз навбатида, ҳукумат вакили сешанба куни квартирани таъмирлаш харажатларини Борис Жонсон ўз зиммасига олганлигини айтди. Жонсон эса собиқ ёрдамчиси ва муҳандиси томонидан айбланмоқда.

Буюк Британия ҳукумати Жонсоннинг ўзи 60,000 фунт стерлингдан 200,000 фунт стерлинггача (тахминан 80,000 дан 280,000 долларгача) бўлган квартирани таъмирлаш харажатларини олгани ҳақида хабар берган эди.

Бир неча ой давом этган тортишувлардан сўнг, вазирлар маҳкамаси Парламентга ёзма равишда берган жавобида Жонсон харажатларни ўз ҳисобидан қоплаганини айтди.