Бу йилги катта исломий мода намойиши Россияда ўтказилиши режалаштирилган

Россиялик модельер 57 ёшли Валентин Юдашкин Қозонда “Россия – Ислом дунёси: Kazansummit” саммити доирасида бўлиб ўтадиган Ислом мода фестивали учун муслималарга мўлжалланган янги тўплам яратади. Қозонда Ислом мода фестивали деярли 10 йилдан бери бўлиб туради. Унда бутун Россиядан, шунингдек чет эллардан – Туркия, Индонезия, Марокаш, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан ўнлаб дизайнерлар ўзларининг ишларини намойиш этишади.

islam.ru маьлумотига таяниб Muslimaat.uz берган хабарига кўра  Татаристон инвестицияларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Талия Минуллина “ Бу йил биз катта исломий мода намойишини ўтказишни режалаштирмоқдамиз.  Россиялик модельер Валентин Юдашкин мусулмон услубида образлар кашф этади”, деган.

манба: Muslimaat.uz