Чехия 18 нафар россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи

Чехия Бош вазири Андрей Бабишнинг сўзларига кўра, 18 нафар россиялик дипломатлар Россия разведкасига ҳам хизмат қилган. 2014 йилда Жанубий Моравия минтақасидаги ўқ-дорилар сақланадиган омборда содир бўлган портлаш эса айнан, улар билан боғлиқ эканлигига жиддий гумонлар бор.

Бабиш Бош вазир ўринбосари Жан Ҳамажек дипломатларни депортация қилиш тўғрисидаги қарорни Россиянинг Прага элчихонасига етказганлигини маълум қилиб, ушбу қарор Президент Милош Земан билан маслаҳатлашилган холда амалга оширилганлигини айтиб ўтди.

Дипломатлар 48 соат ичида мамлакатни тарк этишлари керак.

Бабишнинг қўшимча қилишича, дипломатлардан 48 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетиш талаб қилинган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз-ки, 2014 йилда мамлакатнинг Жанубий Моравия минтақасида содир бўлган портлашда 2 киши ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар минтақадан эвакуатсия қилинган эди.

Манба: Манба: TRT Haber.com