Данияда расмийлардан бири “АстраЗенека”дан воз кечиш тўғрисида эълон қилиш пайтида ҳушидан кетди!

Даниядаги Дори-дармонларни бошқариш органининг расмий вакили Таня Эриксен мамлакат расмийлари АстраЗенека вакцинасини қўллашдан воз кечишини эълон қилаётган матбуот анжумани пайтида ҳушидан кетди.

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Дания расмийси ҳушидан кетиб йиқилиб тушди. Атрофдаги одамлар унга ёрдам бериш учун унинг олдига югуришди.

Дания коронавирусга қарши “АстраЗенека” вакцинаси билан эмлашни доимий равишда олиб ташлаган биринчи мамлакат бўлди.