Энди COVID-19га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш хизматидан онлайн фойдаланиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фуқаролар учун янги онлайн хизмат ҳақида хабар берди.

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Ягона порталда (my.gov.uz) янги хизмат ишга туширилди.

Эндиликда эмлаш жараёнидан ўтган фуқаролар портал орқали COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва эмланганлик тўғрисидаги маълумотномани ҳам бемалол олишлари мумкин.

Қуйидаги ҳавола орқали “COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш” хизматидан онлайн тарзда фойдаланиш мумкин: https://my.gov.uz/uz/vaccine-info