Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг танқидий аудиолари тарқалди

Эрон оммавий ахборот воситаларида томонидан якшанба куни ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг Инқилобий гвардияни ва АҚШнинг 2020 йил январь ойида Бағдод аэропортида берган зарбаси натижасида ҳалок бўлган Қудс кучлари марҳум қўмондони Қосим Сулаймонийни танқид қилгани ёзилган аудио ёзувлар тарқалди.

Эронлик журналист ва иқтисодчи Саид Лайлаз томонидан олиб борилган тадқиқот лойиҳаси доирасида ёзилган 3 соатлик интервюда Зариф Сулаймонийни ташқи сиёсатни бошқараётгани ва 2015 йилда имзоланган ядровий битимни бузишга уринаётганини айтган.

Зариф, шунингдек, Эроннинг ҳарбий ҳаракатлари дипломатияга, айниқса, Эрон инқилобий гвардияси президент Башшор Асадга унинг бошқарувига қарши исённи бостиришда ёрдам бераётгани Сурияда дипломатияга соя солаётганини айтган.