Федерал полиция Трампнинг собиқ адвокатининг Ню-Йоркдаги квартирасида тинтув ўтказди

АҚШ Федерал Полицияси АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг собиқ адвокати Руди Жулианининг Ню-Йоркдаги квартирасида унинг Украинадаги фаолияти бўйича тергов доирасида тинтув ўтказди.

“Ню-Йорк Таймс”га кўра, Манхеттен федерал прокуратураси Жулианининг хонадонида тинтув ўтказишга рухсат олгандан сўнг, электрон қурилмалар ва телефонларни мусодара қилди.

Адвокат Руди Жулианининг отаси Эндрю Жулиани, рейд қўрқинчли ва жирканч бўлганини айтиб, Адлия вазирлигини сиёсий мақсадлар учун ишлаётганликда айблади.