Флорида штатида катта миқдордаги чиқинди сувлари оқиб кетди

Флорида штати губернатори Рон ДеСантис штатнинг Манатеи округидаги улкан канализация ҳавзасида катта миқдорда оқава сув  оқиб кетгандан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Флорида губернаторининг таъкидлашича, фавқулодда хизматлар чиқинди сув ҳавзаси қулаб тушмаслиги учун иш олиб боришмоқда.

Флорида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаментидаги манбанинг айтишича, сув ҳавзасидаги сув шўр сув билан тозаланган сув аралашмасидир ва у заҳарли эмас. Маҳаллий ҳокимият идоралари ушбу ҳудудда 316 та уй эвакуация қилинганлигини айтмоқда.