Флорида штатидаги авиация шоуси пайтида самолёт денгиз юзига фавқулодда қўнди

Қўшма Штатлардан олинган кадрларда ўтган шанба куни Флорида штатидаги “Коко-Бич” шаҳрида бўлиб ўтган авиа шоу пайтида эски кичик самолёт денгиз юзига фавқулодда равишда қўнганлиги акс этган.

Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.

Якшанба кунигача давом этиши режалаштирилган авиа шоу ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради.