Германияда мусулмонлар сони сезиларли ошди

Германиядаги Миграция ва қочоқлар бўйича Федерал идораси ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сўнгги бир неча йил ичида мусулмонлар сони сезиларли даражада кўпайган.

Чоршанба куни Германия Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Нюрнбергдаги офис томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, Германияда ҳозирда 5,3 миллиондан 5,6 миллионгача мусулмон яшайди, бу аҳолининг 6,4% дан 6,7% гача фоизи демакдир. 2015 йилда ўтказилган тадқиқотларга солиштирганда Ислом дини тарафдорлари сони қарийб 900 минг кишига кўпайган.

“Яқин ва Ўрта Шарқдаги ислом мамлакатларидан келган иммиграция нуқтаи назаридан сўнгги йилларда мусулмон аҳоли гуруҳлари хилма-хил бўлиб қолди”, – дейди идора раҳбари Ханс Экхард Соммер.

Германиядаги Миграция ва қочоқлар бўйича Федерал идора Германиядаги Ислом конференцияси буюртмаси билан “Германияда мусулмон ҳаёти-2020” деб номланган ушбу катта тадқиқотни ўтказди.